Аҳмедов Бахтиёр

Театр: Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри

Аҳмедов Бахтиёр 1987 йил 21 майда Бухоро вилояти Қоракўл туманида таваллуд топган. 2014 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини мусиқали театр режиссёрлик ва актёрлик бўлимини битирган. 2017 йилдан ушбу театрда ишлаб келмоқда. Аҳмедов Бахтиёр театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб келмоқда. У “Антиқа совчилар”да Бахтиёр, “Лайли ва Мажнун”да Ибн Салом, “Осмондаги ҳулкарим”да Шуҳрат, “Совчига эр топилди”да Кенто, Князь, “Занжирбанд Қорқиз”да Қорбобо ва яна бир қанча образларни яратиб келмоқда. Актёр шунингдек, телеэкранлар орқали “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” дастурларида, “Фитна” телесериалида, “Фарёд-2” фильмида турли хил характердаги ролларни моҳир ижрочисидир.