Иззатуллаева Зардияна

Театр: Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри

Иззатуллаева Зардияна 1996 йил 3 майда Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳрида таваллуд топган. 2017 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини битирган. Иззатуллаева Зардияна талабалик йиллариданоқ бир қанча танловлар ғолибаси бўлган. Мақом йўналиши бўйича Ниҳол кўрик танловида вилоят босқичида 1- ўрин, “Ягонасан муқаддас Ватаним” кўрик танловида 3-ўринни қўлга киритган. Шунингдек, 2017 йилда Жиззах шаҳрида ўтказилган Шароф Рашидовнинг 100 йиллиги муносабати билан Ш. Рашидов асари асосида саҳналаштирилган “Кашмир қўшиғи” спектаклида бош рол ижрочисини муваффақиятли равишда ижро этди. 2018 йилдан ушбу театрда ишлаб келмоқда. У театрдаги қисқа фаолияти давомида “Дилдаги доғ”да Зара, “Олифта”да пахтакор қиз, “Биз соғинган қўшиқлар"да Нодирабегим, Офоқой каби ролларни ижро этди.