Рустамов Фаррух

Театр: Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри

Рустамов Фаррух 1991 йил 24 сентябрда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида таваллуд топган. 2015 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг мусиқали драма факультетини битирган. Мазкур театрда 2015 йилдан буён ишлаб келмоқда. Рустамов Фаррух театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Осмондаги Ҳулкарим”да Алпиддин, официант, “Юрагимни алмаштираман”да Неъмат, “Гаровдаги муҳаббат”да Элмурод, “Беозор ҳайвонлар”да Бўри, “Хонума”да Кенто, “Антиқа совчилар”да Воҳид, “Аршин мол олан”да Вали, “Қобил ила Ҳобил”да Ҳобил, “Ялмоғизнинг набираси”да ва бошқа спектаклларда эпизодик ролларни ижро этиб келмоқда. Айниқса, унинг “Қобил ила Ҳобил”” спектаклидаги Хобил образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги билан кўпчиликка маъқул бўлди.