Йўлдошев Алишер Ахмаджонович

Театр: Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри

Йўлдошев Алишер Ахмаджонович 1989 йил 3 апрелда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида таваллуд топган. 2011йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг мусиқали драма факультетини битирган. Мазкур театрда 2016 йилдан буён ишлаб келмоқда. Йўлдошев Алишер театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Дилдаги доғ”да Ёлғиз, “Хонума”да Кенто, “Беозор ҳайвонлар”да Бўри, “Биз соғинган қўшиқлар” ва бошқа спектаклларда эпизодик ролларни ижро этиб келмоқда.