Валиев Жамолиддин Салохиддинович

Театр: Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри

Валиев Жамолиддин Салохиддинович 1990 йил 21 сентябрьда Қашқадарё вилояти Китоб туманида таваллуд топган. 2015 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг эстрада актёрлиги факультетини битирган. Мазкур театрда 2015 йилдан буён ишлаб келмоқда. Жамолиддин Валиев театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Асл хазина”да Теша, “Ялмоғизнинг набираси”да Ҳошимжон, “Қобил ва Ҳобил”да Ҳобил ва яна бир қатор ролларни ижро этиб келмоқда. Айниқса, унинг “Қобил ва Ҳобил” спектаклидаги Ҳобил образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги билан кўпчиликка маъқул бўлди.