Юсупов Усмон Усарбаевич

Театр: Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри

Юсупов Усмон Усарбаевич 1986 йил 27 сентябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2007 йил Маннон Уйғур номидаги Тошкент Давлат санъат институтини мусиқали драма ва комедия факультетини битирган. 2007 йилдан ушбу театрда ишлайди. Юсупов Усмон театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. Усмон Юсупов репертуардаги “Ўлдинг, азиз бўлдинг”да Бўстон, “Қизи борнинг-нози бор”да Анвар, “Осмондаги Ҳулкарим”да Алпиддин, “Хонума”да Текготе, “Аршин мол олан”да Олимжон, “Антиқа совчилар”да Воҳид сингари етакчи ролларни ижро этиб келмоқда. Айниқса, унинг “Антиқа совчилар” спектаклидаги Воҳид образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, ғўр йигитнинг бир томонлама ҳаёт кечиришининг ишончли кўрсатилганлиги кўпчиликка маъқул бўлди.