Йўлдошев Омон Зокирович

Театр: Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри

Йўлдошев Омон Зокирович 1986 йил 26 сентябрьда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида таваллуд топган. 2008 йили Тошкент давлат санъат институтининг мусиқали драма факультетини битирган. Мазкур театрда 2008 йилдан иш бошлаган. Юлдашев Омон театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Отабек ва Кумушбиби”да Отабек, “Қизи борнинг-нози бор”да Бахтиёр, “Тилла тухум”да Маймун, “Лайли ва Мажнун”да арбоб, “Тошкентнинг нозанин маликаси”да Музаффар, “Хонума”да Гиви, “Аршин мол олан”да Асқар, “Тоҳир ва Зуҳра”да Тоҳир ва бошқа спектаклларда етакчи ролларни ижро этиб келмоқда. Айниқса, унинг “Тоҳир ва Зуҳра” спектаклидаги Тоҳир образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, унинг мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтганлигини ишончи гавдалантирганлиги кўпчиликка маъқул бўлди. Актёр шунингдек, бир қатор телетуркумларда ва телесериалларда самарали ижод қилиб келмоқда.