Дадажонова Мусаллам Шириновна

Театр: Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри

Дадажонова Мусаллам Шириновна 1985 йил 30 мартда Бухоро вилояти Шофиркон туманида таваллуд топган. 2007 йили Тошкент давлат санъат институтининг мусиқали драма факультетини битирган. Мазкур театрда 2007 йилдан буён ишлайди. Дадажонова Мусаллам театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Қизи борнинг-нози бор”да Гулруҳ, “Аршин мол олан”да Тилле, “Осмонга сиғмаган қуш”да Қурбоной, “Меҳр нури”да Шарофат, “Олифта”да Қумри ва бошқа спектаклларда етакчи ролларни ижро этиб келмоқда. Айниқса, унинг “Олифта” спектаклидаги Қумри образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, унинг мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтганлигини ишончи гавдалантирганлиги кўпчиликка маъқул бўлди. Шунингдек, телеэкранларимиз орқали намойиш этиладиган “Оталар сўзи - ақлнинг кўзи”, “Кунларнинг бирида”, “Умр манзаралари” телетуркумларида суратга тушган.