Шаҳобова Наргиза Шермирзаевна

Театр: Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри

Шаҳобова Наргиза Шермирзаевна 1980 йил 11 сентябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2002 йили Ўзбекистон санъат институти мусиқали драма ва комедия факультетини битирган. 2002 йилдан ушбу театрда ишлайди. Шаҳобова Наргиза театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Суперқайнона-2” Холида Холдинг, “Бахтли бўл дугонажон”да Вазира, “Хонума хонум”да Хонума, “Бобур соғинчи”да Дилдорбегим, “Сарвқомат дилбарим”да Хадича, “Фариштали аёл”да Назокат, “Жайдари келин”да Меҳри, “Суперқайнона”да Норпошша, “Осмондаги Ҳулкарим”да Сожида, “Асл хазина”да Лўли аёл, “Аршин мол олан”да Хола, “Ялмоғизнинг набираси”да Она, “Гаровдаги муҳаббат”да Она сингари етакчи ролларни ижро этиб келган. Айниқса, унинг “Гаровдаги муҳаббат” спектаклидаги Она образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, ўзбек аёли тимсолида кўпчиликка маъқул бўлди.