Умирова Инобат Мўминовна

Театр: Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри

Умирова Инобат Мўминовна 1978 йил 3 июньда Тошкент вилояти Бўка туманида таваллуд топган. 2000 йили Тошкент давлат санъат институтининг мусиқали драма факультетини битирган. Ушбу театрда 2000 йилдан буён ишлайди, 2016 йилдан буён иккинчи тоифали солист-вокалист бўлиб ишлаб келмоқда. Инобат Умирова характерли роллар устаси бўлиб, ижоди давомида репертуарда мавжуд спектаклларнинг қарийб барчасида иштирок этиб келган. Айниқса, унинг ижросидаги “Суперқайнона” да Норпошша, “Жайдари келин” да Азиза, “Хонума” да Текле, “Меҳр нури”да Сора, “Фариштали аёл”, “Асл хазина”, “Антиқа совчилар”да Амма, “Аршин мол олан”да Телле, Зебо, “Бобур”да Малика Байда, “Машраб”да Муниса, “Қобил ила Ҳобил”да Момо Ҳаво, “Олифта”да Қумри, “Муҳаббатим қисматим”да Муҳаббат ва яна кўплаб бошқа роллари томошабинни завқлантириб, уларнинг олқишларига сазовор бўлган.