Ахматов Жасур Шухратович

Театр: Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар драма театри

2019 йил 6 ноябрдан: Каттақўрғон шаҳри драма театри директор ўринбосари Ж.Ахматов 1990 йил Навоий вилоятида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 2015йил Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг мусиқали драма театр актёрлиги йўналишини тамомлаган. У ўз ижодий фаолияти давомида 20 дан ортиқ турли характердаги бош ва асосий роллари билан мухлис ҳамда мутахассислар олқишига сазовор бўлган, ижро этган роллари В.Шекспирнинг “Ромео ва Жулетта” спектаклида Граф Парис, С.Хамроевнинг “Оқпадар” спектаклида Асрор, У.Азимнинг “Бир қадам йўл” спектаклида Қосим, М.Эргашнинг “Имом Ал-Бухорий” спектаклида Талаба Хамро, Х.К.Андерсоннинг “Ялонғоч қирол” спектаклида Вазир, Ака-ука Гримларнинг “Оппоғой ва етти гном” эртаги С.Ҳамроев инсценировкаси асосида “Миттивойлар мамлакати” эртак томошасида Шаҳзода, С.Аҳмадовнинг “Уфқ” асари М.Умаров инсценирокваси асосида “Зириллама томонларда” спектаклида Турсунбой каби образлари театршунослар ва томошабинлар диққатига сазовор бўлди. 2017 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган “Сени куйлаймиз, замондош!” IV-Республика театрларининг кўрик-фестивалида “Огоҳликка даъват этувчи спектакль” номинацияси бўйича тақдирланди С.Хамроевнинг “Жасорат йўли” спектаклида бош қаҳрамон Асрор образини яратди. 2018 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган “ДЕБЮТ-2018” V республика кўрик-фестивалида иштирок этган Х.К.Андерсоннинг “Яланғоч қирол” спектаклида Вазир образини яратди. Ижодий фаолияти давомида республикамизнинг Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Сирдарё вилоятлари бўйлаб ижодий сафарларда бўлди. Ж.Ахматовнинг ижодий фаолияти ижро маҳорати, жамоат ишларидаги фаоллиги ҳақида вилоят, шаҳар газета ва журналларида бир неча бор тарғиб этилган.