Эшмурадов Элбек Мавланович

Театр: Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри

2018 йил Қашкадарё вилояти қўғирчоқ театрида директор ўринбосари, 2019 йилдан буён Қашкадарё вилоят Қўғирчоқ театрида директор лавозимида иш юритиб келмоқда Эшмурадов Элбек мехнат фаолияти давомида ўзининг мехнатсеварлиги, ишбилармонлиги ва ташкилотчилиги билан жамоа эътиборини козонган. Театр ижодий ходимларини жамоавий ишларида етакчилик ва бошқарув салохиятини кўрсатиб, концерт -гастрол фаолиятини намунали равишда ташкил килиб, театрнинг йиллик ижодий ва молиявий режаларини ошириб бажаришида муносиб хисса кушиб келмокда. Э. Эшмурадов театрга директорлик фаолияти давомида кўплаб ишларни амалга жорий этганлиги боис, театр ижодий ва моддий-техник жиҳатдан юқори кўрсатгичларга эришди. Жумладан, театрлар турли фестивалларда фаол иштирок этиб, юқори кўрсатгичларга эришди. У жамоа ўртасида ҳам обру эътиборга эга. Камтарин, меҳнаткаш, ўз касбини севувчи фидоий ижодкор сифатида устозлари, ҳамкасб дўстларининг ҳурматини қозонган. Ёшларга эса намуна кўрсатадиган устоз. У зиммасига юклатилган ҳар бир вазифани ўз вақтида бажарадиган маъсулиятли ходим.