Сайдалимов Икром Ҳайдарович

Театр: Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри

Ушбу театрда 1997 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда Сайдалимов Икром ўз касбини чуқур ўзлаштириб олган, дунёқараши кенг, ижодкор. Сайдалимов Икром мехнат фаолияти давомида ўзининг мехнатсеварлиги, ишбилармонлиги ва ташкилотчилиги билан жамоа эътиборини қозонган. Театр ижодий ходимларини жамоавий ишларида етакчилик ва бошқарув салохиятини кўрсатиб келмокда. Сайдалимов Икром театрдаги фаолияти давомида бир қанча спектаклларда бош қахрамон Жумладан: “Меҳр ила сеҳрланган жой “Ғаройиб меҳр”, “Ўлмасин жайрон”, “Меҳр жилоси”, “Дангасанинг холи вой”, “Тўрт эгизак”, “Ҳунардан зар унар”, “Созандалар”, “Абдулла қувноқ хангомалари”, “Тандир она саҳовати” “Дўстлик уйи”,”Муқбил ва мудбир”,”99 тилло танга”. каби кўплаб фалсафий, мушоҳадали, болаларни ватанга муҳаббат, ота-она ва катталарга ҳурмат, яхшилик қилишга чорловчи асарларда бош қаҳрамон ролини ижро этиб келмоқда. У вилоят миқёсида ўтказилиб келинаётган “Наврўз”, “Мустақиллик” умумхалқ байрамлари ва кўплаб оммавий байрам тадбирларида фаол иштирок этиб келмоқда. И.Сайдалимов 2019 йил феврал ойида директор ўринбосари лавозимига тайинланди ва хозирги кунда ўз касбининг устаси.