Отажонов Азимбой Бакпўлатович

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Отажанов Азимбой Бакпўлатович 1986 йил Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида туғилган. Маълумоти олий, 2010 йил Тошкент Давлат санъат институтининг “Театр санъати” факультетининг “Мусиқали театр режиссёри” бўлимини муваффақиятли тугаллаган. Бакалавр даражасини олиш учун диплом иши сифатида Тоҳир Маликнинг “Алвидо болалик” асари асосида Маъмур Умаровнинг “Заҳарли томчилар” инсценировкасини Хоразм вилоят мусиқали драма театрида саҳналаштирди. 2010 йил институтни тугатгатдан сўнг Хоразм вилоят мусиқали драма театрига режиссёр ассистенти вазифасида ўз иш фаолиятини бошлади. Хозирги кунда бош режиссёр вазифасида ишлаб келмокда. Охунжон Хакимнинг “Ҳайдар хўроз” спектаклида, Е.Шварц асари “Золушка ёҳуд Янги йил карнавали” спектаклида режиссёр ассистенти бўлиб спектаклни саҳналаштириш жараёнида саҳналаштирувчи режиссёрга яқиндан ёрдам берди.