Искандаров Кадырберган

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Ушбу театрда 1995 йилдан буён бош дирижёр вазифасида ишлаб келмоқда. Қодирберган Искандаров театрдаги куп йиллик ижодий меҳнат фаолияти жамоадаги ёш санъаткор шогирдларига ўз ижодий малакасини асдойдил ўргатиб келмоқда. Қ.Искандаров композиторлик фаолиятида профессионал мусиқанинг турли жанрларини қўллаган серқирра ижодкордир. У театрда саҳналаштирилган кўпгина мусиқали драма асарларининг ғояси ва моҳиятини, мазмунини белгиловчи мусиқалар яратди. Жумладан, “Шу куннинг шум боласи” асарига ёзган мусиқаси Республика миқёсида бўлиб ўтган театрлар кўрик-танловида биринчи ўринни, Хива қўғирчоқ театри учун қайта ишланган “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам” асарига ёзган мусиқаси ҳам Республика қўғирчоқ театрлари ўртасида бўлиб ўтган танловда биринчи ўринни эгаллашга сазовор бўлди. “Юракдаги жароҳат” асари учун басталаган мусиқаси Республика бўйича бўлиб ўтган театрлар кўрик-танловида фаҳрли иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, бир қатор асарларга жумладан, “Ёлмоғиз бика”, “Ўрмондаги томоша”, “Янги йил саргузаштлари”, “Ажина ибн қора шайтон”, “Ландовур бўри”, “Гулиравза”, “Ташкилдаги хангома” “Дейишма” видео фильмига ҳамда “Тоҳир ва Зуҳра”, “Махтумқули” спектаклларига мусиқалар басталади. “Дилда борим” мусиқали драмасига дирижёрлик қилган. Шунинг билан биргаликда 20 дан ошиқ қўшиқ ва рақсларга куйлар яратди.