Ибрагимова Динарахан Алимбаевна

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

1986 йил Хоразм давлат педогогика институтининг “рус тили ва адабиёти ўқитувчиси”, 1998 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “иқтисодчи” мутахассислиги бўйича тамомлаган. Иш фаолиятини 1986 йил 43-сон ўрта-таълим мактабида рус тили ўқитувчиси вазифасида бошлаган. 1987-1992 йилларда 2-сон касб-ҳунар билим юртида ўқитувчи, 1992-2000 йилларда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг Урганч филиалида ўқитувчи, 2000-2005 йилларда “Тўмарис” жамғармаси раиси лавозимларида ишлаган. Динорахон Ибрагимованинг маданият ва санъатга қизиқиши ва раҳбарлик салоҳияти эътиборга олиниб, 2005 йил Хоразм вилояти маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи лавозимига ишга тайинланди. 2014 йилгача шу лавозимда ишлаб, Хоразм фольклор санъатини, миллий удумларини тарғиб қилишда, маданият ва санъат ривожига ўзининг муносиб хиссасини қўшиб келди. Жумладан, Д.Ибрагимова Урганч шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими рахбари сифатида бўлим фаолиятини янада ривожлантириш ва шакллантириш мақсадида аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини ўрганиб чиққан холда ҳар бир маданият уйида турли марказлар, тўгараклар ташкил этди. Унинг ташкилотчи раҳбарлиги натижасида бўлим қошидаги 1-сон маданият уйи 2006 йилда хоразмлик буюк санъаткор Х.Болтаев таваллудининг 100 йиллигига бағишланиб ўтказилган Республика мақом жамоаларининг кўрик-танловида Олий ўринни, 2013 йилда I-ўринни, 2007 йилда эса “Лапар ва ўлан ижрочиларининг II-Республика кўрик-танлови”да фахрли III-ўринни эгалладилар. Шу йили ўтказилган “Фахрийлар куйлаганда” республика телефестивалида ҳам бўлим ходими устоз санъаткор И. Бобожонов II-ўринга сазовор бўлди. Шунингдек, 2008 йил “Ватан ягонадир-Ватан биттадир” Республика кўрик танловида фахрли II-ўринни, “Санъат ғунчалари” республика скрипка ва пианиночилар хҳамда рубоб-примачиларнинг кўрик-танловларида ҳам бўлим тасарруфидаги 1-сон мусиқа мактаби ўқувчилари фахрли ўринларни эгалладилар. 2008 йилда бўлиб ўтган “Оилавий ансамбллар” кўрик-фестивали вилоят босқичида жамоа аъзолари I-ўринни эгаллади. Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оммавий спортни тарғиб қилиш, хусусан хотин-қизларни соғломлантириш машқларига жалб қилиш борасида Д. Ибрагимованинг хизматлари жуда катта. Шунингдек, Д. Ибрагимова хар йили республика миқёсида ўтказиладиган “Тўмарис ўйинлари” аёллар спартакиадасининг шаҳар, туман ва вилоят босқичларининг уюшқоқлик билан юқори савияда ўтказилишига масъулдир. 2010 йил 8 - 9 май кунлари Хива Ичан-Қалъа мажмуасида Фонд Форум томонидан ўтказилган “Асрлар садоси” Учинчи анъанавий маданият фестивали доирасида бўлиб ўтган миллий либослар намойишида Д.Ибрагимова бошчилигидаги “Тўмарис қизлари” гуруҳининг иштироки айниқса тахсинга сазовор бўлди. 2013 йилда Республика миқёсида ўтказилган “Она алласида Ватан мадҳи” кўрик-танловининг якуний босқичида фахрли II-ўринни, “Мақом жамоалари ва катта ашула ижрочилари”нинг Республика кўрик-танловининг якуний босқичида фахрли 1-ўринни, “Асрлар садоси”-2013 VI- анъанавий маданият фестивалида I-даражали дипломи, Маданият вазирлигининг “Хоразм маданияти кунлари” фестивалида “Хоразм” фольклор этнографик ансамбли “Энг яхши фольклор жамоаси” номинацияси ғолиби бўлиши Д.Ибрагимованинг фидойи хизматларининг натижасидир. Д.Ибрагимова 2016 йилдан Хоразм вилояти мусиқали драма театрининг директори лавозимига ишга тайинланди ва ҳозирги кунда театрнинг иш фаолиятини намунали бошқариб келмоқда. Д.Ибрагимова Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимидаги республика ташкилот, муассасалар ҳамда худудий бошқармалар раҳбарларининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва хуқуқий соҳадаги билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган 70 соатлик малака ошириш ўқув курсини муваффақиятли тамомлади. 2016 йил 26 майда Ибрагимова Динорахон Алимбоевнага Ўзбекистон Республика Президенти хузуридаги давлат бошқаруви академияси “Сертификат”и берилди. Унинг раҳбарлигида Тошкент шаҳри, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона вилоятларига ва Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри ва туманларига уюштирилган гастрол сафарларда театр ижодий жамоаси томонидан томошабинларга намойиш этилган спектакллар, маданий хизматлари учун “Ташаккурномалар”, “Фаҳрий ёрлиқ”лар билан тақдирланди. Д.Ибрагимова вилоятдаги олий ўқув юртлари, коллежлар, мактаб ўкувчиларига, ташкилот ва корхоналар ишчи–ходимларига спектакллар намойишини ҳамда маданий-маърифий тарғибот гуруҳларининг ижодий учрашувлари ва театрлаштирилган концерт томошаларини, Республика вилоятларига ижодий сафарларни ташкил қилинишида ва томошабинларнинг маданий хордиқ чиқаришлари учун театр жамоаси томонидан сифатли ва юқори савияда маданий хизмат кўрсатилишида ўзининг раҳбарлик вазифасини сидқидилдан бажариб, юқори натижаларга эришиб келмоқда. Театр раҳбарининг саъй-харакатлари натижасида театр ижодий жамоаси 2018 йил 15-20 ноябрда Тошкент шаҳрида ўтказилган “Дебют-2018” Республика театрлари кўрик-фестивалида Э.Самандаровнинг “Султон Жалолиддин” тарихий драмаси намойиш этилди ва Маданият вазирлиги томонидан 3-ўрин “Диплом”ига сазовор бўлди. Шунингдек, Республика театрларининг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида 2019 йил 11-16 июн кунлари ўтказилган “Сени куйлаймиз замондош” V-кўрик фестивалида Г.Қурбонованинг “Боғбон” драмаси намойиш этилди ва Маданият вазирлигининг “Фаҳрий ёрлиғи”, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг “Ташакурнома”си ҳамда эсталик совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, театр ижодий жамоаси Д.Ибрагимова харакатчанлиги, ташкилотчи раҳбарлиги боис Халқаро театр фестивалларида ҳам муваффақиятли иштирок этди. Жумладан, Туркия давлатининг Адана шаҳрининг Сабанжи театрида ўтказилган Халқаро театрлар фестивалида, Озарбайжон Республикасида ўтказилган Халқаро фестивалда, Қозоғистон Республикасида ўтказилган Халқаро театрлар фестивалларида иштирок этиб, дипломлар билан тақдирланди. Д.Ибрагимова раҳбарлигида театр жамоаси йиллик репертуар ва молиявий режаларини ҳар йили ошиғи билан бажариб келмоқда. Вилоятда ўтказилиб келинаётган Давлат тадбирларида, оммавий байрам ва умумхалқ сайллари, турли маданий-маърифий тадбирларнинг, концерт дастурларининг юқори савияда, сермазмун ва шукухли, жўшқин ўтишида театр санъаткорларининг иштирокини таъминламоқда. Д.Ибрагимова раҳбарлигида театрдаги ижодий жараённи, театр санъатини ривожлантириш ва такомиллаштиришга астойдил харакат қилиниб, ишчи-ходимларнинг, айниқса ёш ижодкорларнинг иқтидорини ўсиши учун барча шарт-шароитлар тўла-тўкис яратилган