Худжанова Ойгул Рустамовна

Театр: Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри

Худжанова Ойгул Рустамовна ушбу театрда 2004 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Худжанова Ойгул – ўз касби сирларини чуқур ўзлаштирган, дунёқараши кенг, болалар руҳиятини чуқур англаган, иқтидорли актриса. У ўзининг беназир маҳорати билан қўғирчоқ театри ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театрида саҳналаштирилган бир қанча спектаклларда ранг-баранг ролларни ижро этди. Бу роллари орқали мазкур театрнинг ёш томошабинлари онги шуурига яхшилик, ватанпарварлик, юртга садоқат, дўстлик, ҳалоллик, тўғрилик, ростгўйлик, меҳнатсеварлик, фидоийлик, жасорат, саховатпешалик, меҳрибонлик, табиатга ва мутолаага муҳаббат сингари эзгу фазилатларни таъсирчан тарзда сингдиришга муваффақ бўлди. Худжанова Ойгул ҳозирги кунда театрда олий тоифали драма артисти вазифасида фаолият олиб бормоқда. Ўз фаолияти давомида бир қанча спектаклларда турли-туман ролларни ўйнади. Жумладан, «Муқбил ва мудбир»спектаклида, Малика образи, «Меҳр жилоси»спектаклида Оҳу образи, «Тўрт эгизак »спектаклида, Барно образи, “Улоқчани китоби” спектаклида улоқча, «Тандир она саҳовати»спектаклида она тандир образи, «Ўлмасин жайрон» спектаклида Қизи образи, «Ўткир шоҳли буқача» спектаклида тўлки образи, «Меҳр ила сеҳрланган жой»спектаклида Муккижон образи, «Ғаройиб ер тутлари» спектаклида Сичқон образи, , “Қўёш саҳовоти” спектаклида Сарвиноз образини, «Мушукча Миу»спекталида набира образи, «Олов» спектаклида сув образини, “Тулпорнинг жасорати” спектаклида тулпор “Шум бола”спектаклида Кичик бегойим ва Шум бола синглиси образиролларини маҳорат билан ижро этди. О.Худжанова 2013 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг IX Республика кўрик-фестивалида, “Тандир она саҳовати” спектаклида Тандир она ролида иштирок этган. “Меҳир ила сехирланган жой” спектаклида Муккижон ролида иштирок этган 2009 йилда Андижон шаҳрида ўтказилган “Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг XI Республика кўрик-фестивали”да фахрли иккинчи ўринга сазовор бўлган.