Тўйлиев Мухриддин Уралович

Театр: Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри

Тўйлиев Мухриддин Уралович ушбу театрда 2011 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда М.Туйлиев – ўз касби сирларини чуқур ўзлаштирган, дунёқараши кенг, болалар руҳиятини чуқур англаган, иқтидорли актёр. У ўзининг беназир маҳорати билан қўғирчоқ театри ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театрида саҳналаштирилган бир қанча спектаклларда ранг-баранг ролларни ижро этди. Ижодкорлик фаолияти давомида режиссёр билан ҳамкорликда сценарий асосида спектаклнинг бадиий ечимини топиш, қўғирчоқлар образини яратиш, декорацияларнинг ранг-баранглиги устида ишлаб, эртак-томошаларнинг қизиқарли чиқишида жонбозлик кўрсатмоқда. М.Туйлиев театрдаги ижодий фаолияти давомида бир қанча спектаклларда бетакрор образлар яратиб келмоқда: Жумладан “Муқбил ва Мудбир” спектаклида Муқбил, “Тандир она саховати” спектаклида Каламуш, “Қуёш саховати” спекталида Даврон, “Фантнинг саргузашти” спектаклида Набира, “99 тилло танга” спектаклида Кулол, “Тафаккур соҳиби-Заҳириддин Муҳаммад Бобур”спектаклида Бобурнинг болалиги, “Шум бола” спектаклида Шум бола “Қўш тили” спектаклида Лочин образи каби бетакрор маҳорат билан ижро этилган роллари билан ёш томошабинлар эътиборини қозонди. М.Туйлиев 2013 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг IX Республика кўрик-фестивалида, “Тандир она саҳовати” спектаклида Каламуш ролида иштирок этган. “Муқбил ва Мудбир” спектаклида Муқбил ролида иштирок этган. 2016 йилда Андижон шаҳрида ўтказилган “Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг XI Республика кўрик-фестивали”да фахрли иккинчи ўринга сазовор бўлган.