Тоғаева Дилафрўз Саматовна

Театр: Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри

Тоғаева Дилафрўз Саматовна ушбу театрда 2004 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Д.Тоғаева – ўз касби сирларини чуқур ўзлаштирган, иқтидорли 1-тоифали драма артисти. У ўзининг беназир маҳорати билан қўғирчоқ театри ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театрида саҳналаштирилган бир қанча спектаклларда ранг-баранг ролларни ижро этди. Бу роллари орқали мазкур театрнинг ёш томошабинлари онгу шуурига яхшилик, ватанпарварлик, юртга садоқат, дўстлик, ҳалоллик, тўғрилик, ростгўйлик, меҳнатсеварлик, фидойилик, жасорат, саховатпешалик, меҳрибонлик, табиатга ва мутолаага муҳаббат сингари эзгу фазилатларни таъсирчан тарзда сингдиришга муваффақ бўлди. Д.Тоғаева ҳозирги кунда театрда 1-тоифали драма артисти сифатида фаолият олиб бормоқда. Ўз фаолияти давомида бир қанча спектаклларда турли-туман ролларни ўйнади. Жумладан, «Меҳр жилоси»спектаклида Қизғалдоқ образи, «Тўрт эгизак» спектаклида, Хадича хола образи, «Ўткир шоҳли буқача» спектаклида Тулки образи, «Дадавойнинг саргузашлари» спекталида Буви образида, “Тулпорнинг жасорати” спектаклида эртакчи образи, “Тандир она саҳовоти” спектаклида буғдой образи, “Тафаккур соҳиби-Заҳириддин Муҳаммад Бобур”спектаклида Кампир ролларини маҳорат билан ижро этди.