Олимшоев Шокир Нормуродович

Театр: Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри

Олимшоев Шокир Нормуродович ушбу театрда 2000 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда Ш. Олимшоев – ўз касби сирларини чуқур ўзлаштирган, иқтидорли актёр. Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театрида саҳналаштирилган бир қанча спектаклларда ранг-баранг ролларни ижро этди. Бу роллари орқали мазкур театрнинг ёш томошабинлари онгу шуурига яхшилик, ватанпарварлик, юртга садоқат, ҳалоллик, дўстлик, тўғрилик, ростгўйлик, меҳнатсеварлик, фидойилик, жасорат, саховатпешалик, меҳрибонлик, табиатга ва мутолаага муҳаббат сингари эзгу фазилатларни таъсирчан тарзда сингдиришга муваффақ бўлди. Ш. Олимшоев театрдаги ижодий фаолияти давомида бир қанча спектаклларда бетакрор образлар яратиб келмоқда: Жумладан, «Ғаройиб меҳр» спектаклида Бўри образини махорат билан ижро этган.