Мейлимуродов Ботир Жомуродович

Театр: Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри

Мейлимуродов Ботир Жомуродович мехнат фаолияти давомида ўзининг мехнатсеварлиги, ишбилармонлиги ва ташкилотчилиги билан жамоа эътиборини козонган. Мейлимуродов Ботир ўз касби сирларини чуқур ўзлаштирган ходим. У ўзининг беназир маҳорати билан қўғирчоқ театри ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. У вилоят миқёсида ҳар йили ўтказиладиган Наврўз, Мустақиллик, Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрамлари тантаналари ва кўплаб оммавий байрам тадбирларида фаол иштирок этади.