Лутфиев Ҳусниддин Панжи ўғли

Театр: Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри

Лутфиев Ҳусниддин Панжи ўғли ушбу театрда 2012 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Х.Лутфиев – ўз касби сирларини чуқур ўзлаштирган, болалар руҳиятини чуқур англаган, иқтидорли актёр. У ўзининг беназир маҳорати билан қўғирчоқ театри ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театрида саҳналаштирилган бир қанча спектаклларда бир қанча ролларни ижро этди. Бу роллари орқали мазкур театрнинг ёш томошабинлари онгу шуурига яхшилик, ватанпарварлик, юртга садоқат, ҳалоллик, дўстлик, тўғрилик, ростгўйлик, меҳнатсеварлик, фидойилик, жасорат, саховатпешалик, меҳрибонлик, табиатга ва мутолаага муҳаббат сингари эзгу фазилатларни таъсирчан тарзда сингдиришга муваффақ бўлди. Ижодкорлик фаолияти давомида режиссёр билан ҳамкорликда сценарий асосида спектаклнинг бадиий ечимини топиш, қўғирчоқлар образини яратиш, декорацияларнинг ранг-баранглиги устида ишлаб, эртак-томошаларнинг қизиқарли чиқишида жонбозлик кўрсатмоқда. Х. Лутфиев театрдаги ижодий фаолияти давомида бир қанча спектаклларда бетакрор образлар яратиб келмоқда: Жумладан, «99 тилло танга» спектаклида, Қози образи, “Муқбил ва Мудбир”спектаклида, Мудбир образи, «Ғаройиб ер тутлари» спектаклида Бахайбат образи, «Меҳр жилоси»спектаклида Олабўжи образи, “Фантнинг саргузашти” спектаклида Циркон, “Қўёш бобо саҳовати” спектаклида Қўёш бобо, “Қуш тили” спектаклида Қарға образи, “Зумрат ва Қиммат” спектаклида Чол, “Шум бола ” спектаклида Жарчи, каби образлари билан ижро этилган роллари билан ёш томошабинлар эътиборини қозонди.