Жўраев Нурали

Театр: Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри

Жўраев Нурали ушбу театрда 2014 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Н.Жўраев – ўз касби сирларини чуқур ўзлаштирган, дунёқараши кенг, болалар руҳиятини чуқур англаган, иқтидорли актёр. У ўзининг беназир маҳорати билан қўғирчоқ театри ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театрида саҳналаштирилган бир қанча спектаклларда ранг-баранг ролларни ижро этди. Бу роллари орқали мазкур театрнинг ёш томошабинлари онгу шуурига яхшилик, ватанпарварлик, юртга садоқат, ҳалоллик, дўстлик, тўғрилик, ростгўйлик, меҳнатсеварлик, фидойилик, жасорат, саховатпешалик, меҳрибонлик, табиатга ва мутолаага муҳаббат сингари эзгу фазилатларни таъсирчан тарзда сингдиришга муваффақ бўлди. Ижодкорлик фаолияти давомида режиссёр билан ҳамкорликда сценарий асосида спектаклнинг бадиий ечимини топиш, қўғирчоқлар образини яратиш, декорацияларнинг ранг-баранглиги устида ишлаб, эртак-томошаларнинг қизиқарли чиқишида жонбозлик кўрсатмоқда. Н.Жўраев театрдаги ижодий фаолияти давомида бир қанча спектаклларда бетакрор образлар яратиб келмоқда: Жумладан, «Муқбил ва Мудбир»спектаклида, Шоҳ образи, «Мақтончоқ қўён» спектаклида, Бўри образи, “Тафаккур соҳиби-Заҳириддин Муҳаммад Бобур”спектаклида Мардон образи каби бетакрор маҳорат билан ижро этилган роллари билан ёш томошабинлар эътиборини қозонди.