Алламуродов Достон Гулмуродович

Театр: Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри

Алламуродов Достон Гулмуродович ушбу театрда 2015 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Д.Алламуродов – ўз касби сирларини чуқур ўзлаштирган, дунёқараши кенг, болалар руҳиятини чуқур англаган, иқтидорли актёр. Ижодкорлик фаолияти давомида режиссёр билан ҳамкорликда сценарий асосида иш олиб бормоқда. Д.Алламуродов театрдаги ижодий фаолияти давомида бир қанча спектаклларда бетакрор образлар яратиб келмоқда: Жумладан, «Соғлом танда соғ- ақл»спектаклида, Тўравой образи, «Мақтончоқ қўён» спектаклида, Чучқача ва масхарабоз образи, «Муқбил ва Мудбир»спектаклида, Ровий образи, «Мушукча Миу»спекталида Қўнғиз “Тафаккур соҳиби-Заҳириддин Муҳаммад Бобур”спектаклида Хиндубек образи ижро этилган роллари билан ёш томошабинлар эътиборини қозонди.