Абдухолиқов Озодбек Абдухолиқович

Театр: Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри

Абдухолиқов Озодбек Абдухолиқович ушбу театрда 2010 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. О.Абдухолиқов – ўз касби сирларини чуқур ўзлаштирган, дунёқараши кенг, болалар руҳиятини чуқур англаган, иқтидорли актёр. У ўзининг беназир маҳорати билан қўғирчоқ театри ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театрида саҳналаштирилган бир қанча спектаклларда ранг-баранг ролларни ижро этдиб келмоқда. Актёрлик фаолияти давомида режиссёр билан ҳамкорликда сценарий асосида спектаклнинг бадиий ечимини топиш, устида ишлаб келмоқда. О.Абдухолиқов театрдаги ижодий фаолияти давомида бир қанча спектаклларда бетакрор образлар яратиб келмоқда: “Абдулла қувноқ ҳангомалари” спектаклида Алман образи, “«Дадавойнинг саргузашлари» спектаклида, Дадавой образи «99 тилло танга»спектаклида, Бой, “Тафаккур соҳиби-Заҳириддин Муҳаммад Бобур”спектаклида Ота Уроқчи, “Қўш тили” спектаклида Лочин образи каби бир нечта спектаклларда роллар ижро этган. У вилоят миқёсида ҳар йили ўтказиладиган Наврўз, Мустақиллик, Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрамлари тантаналари ва кўплаб оммавий байрам тадбирларида фаол иштирок этади. Вилоятимизнинг турли ҳудудларидаги мактабгача тарбия муассасаларида, мактабларда ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирларда энг аввало юртимизда Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати, мустақиллик йилларида эришилган ютуқларнинг мазмун-моҳиятини таъсирчан тарзда тарғиб этиб келмоқда.