Юсупов Махмуд Юсупбоевич

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Юсупов Махмуд Юсупбоевич ушбу театрда 2014 йилдан буён оркестр артисти вазифасида ишлаб келмоқда. Юсупов Маҳмуд оркестрда ишлаган даврида театрда қўйилган мусиқали спектакллардаги музикали композицияларида иштирок қилди. Вилоятимиздаги ўтказилиб келинаётган барча байрам тадбирларида, кўпгина ижодий учрашувларда, концерт дастурларида фаол қатнашиб келмоқда. М.Юсупов устоз санъаткорлар бош дирижёр К.Искандаров ва С.Қодировлардан сабоқ олиб улар ёрдамида спектаклларнинг мусикий композицияларини маромига етказиб ижро килиш сирларини мукаммал ўрганишга харакат килиб келмоқда.