Хўжашов Кахромон Ражаббаевич

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Хўжашов Кахромон Ражаббаевич 1971 йил Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилган. 1987 йилда Урганч педагогика билим юртини “Мусиқа ўқитувчиси ва мусиқа тарбиячиси” мутахассислиги бўйича тамомлаган. Менат фаолиятини 1991 йил “Ўзбекнаво гастроль концерт бирлашмасининг Хоразм вилоят бўлими созандаси вазифасида бошлаган. 200-2004 йиллар Огаҳий номидаги Хоразм вилоят мусиқали драма театрида оркестр артисти, 2005-2006 йиллар Урганч Давлат университети қошидаги 2-академик лицей тарбиячиси, 2008 йилдан буён яна Огаҳий театрининг оркестр артисти вазифасида ишлаб келмоқда. Хўжашев Қаҳрамон оркестрда ишлаган даврида театрда қўйилган барча мусиқали спектаклларда жумладан, ўтган йилларда саҳналаштирилган “Тоҳир ва Зуҳра”, “Дилда борим”, “Махтумқули” мусиқали драмаларининг музикали композицияларида иштирок қилди. Вилоятимиздаги ўтказилиб келинаётган барча байрам тадбирларида, кўпгина ижодий учрашувларда, концерт дастурларида фаол иштирок этиб келмоқда. Қ.Хўжашев устоз санъаткорлар бош дирижёр К.Искандаров ва С.Қодировлардан сабоқ олиб улар ёрдамида спектаклларнинг мусикий композицияларини маромига етказиб ижро килиш маҳоратини мукаммал ўрганмоқда.