Саидов Иномжон Қаҳрамон ўғли

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Саидов Иномжон Қаҳрамон ўғли 1994 йил Хоразм вилоятининг Боғот туманида туғилган. 2013 йилда Урганч санъат коллежининг “БМС мактабларида аккардион синфи ўқитувчиси” мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2013 йилдан Хоразм вилоят мусиқали драма театрида оркестр артисти вазифасида иш фаолиятини олиб бормоқда. Саидов Иномжон оркестрда ишлаган даврида театрда қўйилган мусиқали спектакллардаги музикали композицияларида иштирок қилди. Вилоятимиздаги ўтказилиб келинаётган барча байрам тадбирларида, кўпгина ижодий учрашувларда, концерт дастурларида фаол қатнашиб келмоқда. Саидов Иномжон устоз санъаткорлар бош дирижёр К.Искандаров ва С.Қодировлардан сабоқ олиб улар ёрдамида спектаклларнинг мусикий композицияларини маромига етказиб ижро килиш сирларини мукаммал ўрганишга харакат килиб келмоқда.