Матякубов Дастонбек Баходирович

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Матякубов Дастонбек Баходирович 1994 йил Хоразм вилоятининг Хива туманида туғилган. Маълумоти ўрта махсус. 2008 йилда Урганч санъат коллежининг “БМС мактабларида қашқар рубоби синфи ўқитувчиси” мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2013 йилдан буён Хоразм вилоят мусиқали драма театрида оркестр артисти вазифасида ишлаб келмоқда. Д.Матяқубов ўтган йилда саҳналаштирилган “Махтумқули” мусиқали драмасининг музикали композицияларида иштирок қилди. Вилоятимизда ўтказилиб келинаётган барча байрам тадбирларида, кўпгина ижодий учрашувларда, концерт дастурларида фаол иштирок этиб келмоқда. Д.Матяқубов устоз санъаткорлар бош дирижёр К.Искандаров ва С.Қодировлардан сабоқ олиб улар ёрдамида спектаклларнинг мусикий композицияларини маромига етказиб ижро килиш сирларини мукаммал ўрганишга харакат килиб келмоқда.