Кучкаров Мансурбек Рахимберганович

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Кучкаров Мансурбек Рахимберганович 1978 йил Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида туғилган. 1997 йилда Урганч санъат коллежининг “Мусиқа ўқитувчиси, оркестр артисти” мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1996 йилдан ҳозирги кунгача Хоразм вилоят мусиқали драма театрида оркестр артисти вазифасида иш фаолиятини олиб бормоқда. Қўчқоров Мансурбек оркестрда ишлаган даврида театрда қўйилган барча мусиқали спектаклларнинг музикали композицияларида иштирок қилди. Вилоятимиздаги ўтказилиб келинаётган барча байрам тадбирларида, кўпгина ижодий учрашувларда, концерт дастурларида фаол иштирок этиб келмоқда. М.Қўчқоров актёрлик маҳоратини ҳам намоён этиб бир қанча спектаклларда рол ижро қилди. Жумладан, Ж.Маҳмуднинг “Уч дангаса” мусиқали комедиясида Ориқ, Гулчеҳрабонунинг “Қайнона кўрмаган келин” драмасида Равшан, Ф.Эгамбердиевнинг “Қор ёғмайдиган мамлакат” эртак спектаклида Катта қароқчи каби ролларни ўйнади. Қўчқоров Мансурбек устоз санъаткорлар бош дирижёр К.Искандаров ва С.Қодировлардан сабоқ олиб улар ёрдамида спектаклларнинг мусикий композицияларини маромига етказиб ижро килиш сирларини мукаммал ўрганишга харакат килиб келмоқда.