Кулметов Ибрагим Азимбаевич

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Кулметов Ибрагим Азимбаевич 1989 йил Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида туғилган. 2008 йилда Урганч санъат коллежининг “БМС мактабларида доира ўқитувчиси, ансамбл артисти” мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2008 йилдан буён Огаҳий номидаги Хоразм вилоят мусиқали драма театрида оркестр артисти вазифасида иш фаолиятини олиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Халқ Демократик партияси аъзоси. Кулметов Ибрагим оркестрда ишлаган даврида театрда қўйилган мусиқали спектаклларда доира чалади. Жумладан, ўтган йилларда саҳналаштирилган “Тоҳир ва Зуҳра”, “Дилда борим”, “Махтумқули” мусиқали драмаларининг музикали композицияларида иштирок қилди. Вилоятимиздаги ўтказилиб келинаётган барча байрам тадбирларида, кўпгина ижодий учрашувларда, концерт дастурларида фаол иштирок этиб келмоқда. Кулметов Ибрагим устоз санъаткорлар бош дирижёр К.Искандаров ва С.Қодировлардан сабоқ олиб улар ёрдамида спектаклларнинг мусикий композицияларини маромига етказиб ижро килиш сирларини мукаммал ўрганишга харакат килиб келмоқда.