Коримов Ойбек Жуманазарович

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Коримов Ойбек Жуманазарович ушбу театрда 2015 йилдан буён оркестр артисти вазифасида ишлаб келмоқда. Каримов Ойбек оркестрда ишлаган даврида театрда қўйилган мусиқали спектаклларнинг музикали композицияларида иштирок қилди. Вилоятимиздаги ўтказилиб келинаётган барча байрам тадбирларида, кўпгина ижодий учрашувларда, концерт дастурларида фаол иштирок этиб келмоқда. Каримов Ойбек устоз санъаткорлар бош дирижёр К.Искандаров ва С.Қодировлардан сабоқ олиб улар ёрдамида спектаклларнинг мусикий композицияларини маромига етказиб ижро килиш сирларини мукаммал ўрганишга харакат килиб келмоқда.