Атабаев Бахтияр Атабаевич

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Атабаев Бахтияр Атабаевич 1978 йил Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида туғилган. 1999 йилдан буён Хоразм вилоят мусиқали драма театрининг оркестр артисти вазифасида ишлаб келмоқда. Б.Атабоев оркестрда ишлаган даврида театрда қўйилган барча мусиқали спектаклларда ва кўпгина ижодий учрашувларда, вилоятимизда ўтказилиб келинаётган байрам тадбирларининг концет дастурларида доира чалиб фаол иштирок этиб келмоқда. Бахтиёр Атабоев устоз санъаткорлар бош дирижёр К.Искандаров ва С.Қодировлардан сабоқ олиб улар ёрдамида спектаклларнинг мусикий композицияларини маромига етказиб ижро килиш сирларини мукаммал ўрганиб келмоқда.