Рахмонов Фарҳод Эгамович

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Рахмонов Фарҳод Эгамович Ушбу театрда 2012 йилдан буён хор артисти вазифасида ишлаб келмоқда. Раҳмонов Фарҳод театрда саҳналаштирилаётган мусиқали драмаларда хор ижросида қатнашиш билан бирга спектаклларда ўзига хос роллар ҳам ўйнаб келмоқда. Жумладан, “Дилбанди Хива” драмасида Мулозим, “Ташкилдаги хангома”да Кассоб, “Жаҳанам”да Соқчи, “Тўмарис”да Эшма, “Бугуннинг шум боласи”да Шум бола, “Қизил танлилар сардори”да Жонни, “Куёв бобо”да Халим, “Олтин балиқ”да Қизиқчи, “Маҳтумқули”да Домла Раҳматилла, “Орзуимдаги келин”да Почча, “Ялмоғизбика”да Алвасти, “Сув кўрмай этик ечма”да Болтабой, «Тилла тарвуз»да Бой аби ролларни ижро этди ва унинг яратган образлари томошабинлар томонидан яхши кутиб олинди.