Машарипов Хабибулла Ҳажиевич

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Машарипов Хабибулла Ҳажиевич ушбу театрда 2013 йилдан буён ишлаб келмоқда. Машарипов Хабибулла ширали овоз соҳиби. Ўтган йилларда саҳналаштирилган “Дилда борим”, “Махтумқули” мусиқали драмаларининг музикали композицияларида иштирок қилди. Вилоятимиздаги ўтказилиб келинаётган “Наврўз”, “Мустақиллик куни”, 8 декабр - “Конститутция куни”, 14 январ – “Ватан химоячилари куни” байрам тадбирларида, концерт дастурларида ўзининг репертуаридаги қўшиқларни ижро этди ва томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди.