Камилов Фаррухбек Махмудович

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Камилов Фаррухбек Махмудович Хоразм вилояти мусиқали драма театрида 2013 йилдан оркестр артисти, 2018 йилдан хор артисти вазифаларида ишлаб келмоқда. Комилов Фарруҳ оркестрда ишлаган даврида театрда қўйилган Қ.Матризаевнинг “Маҳтумқули” мусиқали тарихий драмасида, Янги йилга бағишланган эртак томошаларининг музикали композицияларида иштирок қилди. Шунингдек, Э.Самандаровнинг “Султон Жалолиддин” тарихий драмасида жангчи ролини ижро этди. Вилоятимизда ўтказилиб келинаётган барча байрам тадбирларида, кўпгина ижодий учрашувларда, концерт дастурларида фаол иштирок этиб келмоқда. Комилов Фарруҳ устоз санъаткорлардан К.Искандаров, М.Давлетовлардан сабоқ олиб, улар ёрдамида спектаклларнинг мусикий композицияларини, хор ижроларини маромига етказиб ижро қилиш сирларини мукаммал ўрганиб келмоқда. Президентимиз томонидан тавсия этилган иқтидорли ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 29-30 октябр кунлари ўтказилган “Ниҳол” давлат мукофотининг вилоят босқичида театримизнинг хор артисти Комилов Фарруҳ иштирок этди ва вилоятда фаҳрли иккинчи ўринни эгаллаб, Республика босқичига йўлланма олди.