Бобожонов Сардор Юлдашович

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Бобожонов Сардор Юлдашович театрдаги ижодий фаолияти давомида кўпгина спектаклларда ўзига хос роллар ижро қилди. Жумладан, “Осмондан тушган бахт” Ажнабий, “Қор ёғмайдиган мамлакат”да Қароқчилар бошлиғи, “Афанди хангомалари” хажвий томошасида Қатра хандалар ижрочиси, “Золушка ёҳуд ғаройиб карнавал”да “Жин”, “Қор маликасини ўйнаймиз”да Қароқчи, “Олтин балиқ”да Қизиқчи, “Махтумқули”да Болакай, “Ялмоғизбика”да Тўравой, “99 тилла танга”да Бой, “Тилла тарвуз” эртак томошасида Бой каби ролларни ижро этди ва унинг яратган образлари, қизиқчилик маҳорати томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди. С.Бобожонов табиатан хушчақчақ, характери, ташқи кўриниши қизиқчилик санъатига хос бўлганлиги боис унинг ўйнаган образлари томошабинларнинг эътиборини тортади ва мароқ билан кулиб уни олқишлашади. С.Бобожонов вилоятимизда ҳар йили ўтказилиб келинаётган Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрам тантаналарида, «Наврўз» умумхалқ байрами, “Янги йил”, 14 январь – “Ватан химоячилари куни”, 8 март – "Халқаро хотин қизлар куни” каби кўплаган вилоят, шаҳар тадбирларида, гастроль сафарларида фаол иштирок этиб келмоқда.