Абдуллаева Ойдиной Шарип қизи

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Абдуллаева Ойдиной Шарип қизи ушбу театрда 2014 йилдан буён хор артисти вазифасида ишламоқда. О.Абдуллаева вилоятдаги олий ўқув юртлари, коллежлар, мактаб ўкувчиларига, ташкилот ва корхоналарда, дам олиш сиҳатгоҳларида театр жамоаси билан биргаликда ижодий учрашувлар ва театрлаштирилган концерт томошалар кўрсатишда шунингдек, вилоят миқёсида ўтказилиб келинаётган байрам тадбирларида фаол қатнашиб келмоқда. У йил давомида “Тилла тарвуз” спектаклида “Лайлак” ролини ижро қилди. Устоз санъаткорлардан рол устида ишлаш, образга киришиш ва моҳиятини очиб бериш сингари касб сирларини ўрганишга астойдил харакат қилмоқда.