Абдуллаев Одамбай Салаевич

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Абдуллаев Одамбай Салаевич 2013 йилдан театрда бош режиссёр вазифасида ишлаган хозирги кунда хор артисти вазифасида ишлайди.. Абдуллаев Одамбой ижодий меҳнат фаолияти давомида театрда қатор ролларни ижро қилган. Жумладан, “Шоҳнинг боши бормиди, ё...” спектаклида Сардор, “Ҳурматли Елена Сергеевна” спектаклида Миша, “Темир хотин”да Хўжа Насриддин, “Афанди ва Азроил”да Азроил, “Қочал полвон”да Шомамат ота, “Олабўжи”да Ўйнаббер бобо, “Қизил танлилар сардори”да Том-Сариқ машак, “Ўғрини қароқчи урди”да Тешавой, “Аждодлар қиличи”да режиссёр ҳамда Сарбоз ролларини маромига етказиб ижро этган ва томошабинлар олқишига сазовор бўлган. Одамбой Абдуллаев нафақат актёрлик, балки режиссёрлик фаолиятида ҳам ўзининг ижодий имкониятларини намойиш этиб келмоқда. Жумладан: “Эгри ва тўғри”, “Тилла тарвуз”, “Олтин балиқ”, “Ёлмоғизбика”, “Жавлон Журра”, “Бола кўтарган аёл”, «Жобби жужак», “Сўнган умидлар”, Бола кўтарган аёл» асарларини саҳналаштирди. Ҳозирги кунда Одамбой Абдуллаев ўз касб сирларини театрнинг умидли ёш ижодкорларига сидқидилдан ўргатиб, устозлик қилиб келмоқда. Вилоятимизда ҳар йили ўтказилиб келинаётган «Наврўз» умумхалқ байрами, “Мустақиллик” байрами, “Президент Арчаси”, “Конституция” куни“, !4 январ “Ватан химоячилари куни” каби байрам тадбирларида режиссёрлик қилиб келмоқда. Шунингдек, Маъмун академиясининг 1000 йиллиги байрам тадбирларини тайёрлашда ҳам ўз санъатини намоён этиб келаётган санъаткор. 2013 йил Президентимиз томонидан унинг фидойи меҳнатларини эътиборга олиб “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.