Сапаев Алишер Файзуллаевич

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Сапаев Алишер Файзуллаевич Хоразм вилояти мусиқали драма театрида 2014 йилдан хор артисти вазифасида ишлаган, хозирги кунда вокал артисти вазифасида ишлайди. А.Сапаев Урганч санъат коллежининг анъанавий хонандалик артисти, БМС ва санъат мактабларида анъанавий хонандалик синфи ўқитувчиси, иллюстратор –жўровоз мутахассислиги бўйича тамомлаган. А.Сапаев вилоятдаги олий ўқув юртлари, коллежлар, мактаб ўкувчиларига, ташкилот ва корхоналарда, дам олиш сиҳатгоҳларида театр жамоаси билан биргаликда ижодий учрашувлар ва театрлаштирилган концерт томошалар кўрсатишда ҳамда вилоят миқёсида ўтказилиб келинаётган байрам тадбирларида фаол қатнашиб келмоқда. Сапаев Алишер устоз санъаткорлардан сабоқ олиб улар ёрдамида спектаклларнинг мусикий композицияларини маромига етказиб ижро килиш сирларини, хор ижроларини мукаммал ўрганиб келмоқда. А.Сапаев театрда саҳналаштирилган Қ.Матризаевнинг “Маҳтумқули” мусиқали тарихий драмасида, Янги йилга бағишланган “Қор маликаси” эртагида Қарға ролини ижро этди. Шунингдек, “Клоунода” –масҳарабозлар томошасида масҳарабоз ролида, ”“Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам” мусиқали драмасида оммавий саҳнада хорда, Э.Самандаровнинг “Султон Жалолиддин” тарихий драмасида оммавий саҳнада жангчи ролини ижро этди. Мусиқали саҳна асарларида оммавий хор ижросида, оммавий саҳна кўринишларида ҳам иштирок этди. А.Сапаев 30 дан ошиқ қўшиқларни ижроси бўйича ўзининг ижодий репертуарига эга. Вилоятимизда ўтказилиб келинаётган барча байрам тадбирларида, кўпгина ижодий учрашувларда, вилоят ташкилотлари ва ўқув муассасаларида ўтказилган байрам тадбирларида театрнинг концерт дастурларида фаол қатнашди.