Салаева Шахло Икрамовна

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Салаева Шахло Икрамовна 2010 йилдан 2011 йилгача Хоразм вилояти мусиқали драма театрида хор артисти вазифасида ўз ижодий фаолиятини бошлади ва 2011 йилда Ўзбекистон давлат консерваторияси “анъанавий хонандалик” йўналиши бўйича консерваториясига ўқишга кириб, уни 2015 йилда муваффақиятли тугатди. 2017 йилдан эса у яна театримизда дастлаб хор артисти, ҳозирда вокал артисти вазифасида меҳант фаолиятини давом қилдириб келмоқда. Ш.Салаева ёш ижодкор ҳамкасблари орасида ўзининг ижро маҳорати , мумтоз мақом ва халқ қўшиқларини моҳирона ижро эта олиши билан ажралиб туради. Ш.Салаева 2010 йилнинг май ойида театрда саҳналаштирилган “Тоҳир ва Зуҳра” (Усмон Азим асари) спектаклида Зуҳра, 2010 йилнинг ноябрь ойида саҳналаштирилган Хосият Бобомуродова қаламига мансуб “Бола кўтарган аёл” спектаклида Моҳидил, Е.Шварцнинг “Золушка” спектаклида эса Анна каби яратган обарзлари томошабинлар олқишига сазовор бўлди.