Рўзматов Баҳодир Нурматович

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Рўзматов Баҳодир Нурматович ушбу театрда 1998 йилдан буён ишлаб келмоқда. Рўзметов Баҳодир театрда саҳналаштирилаётган мусиқали драмаларда, спектакллардаги мусиқий композицияларда хор ижросида қатнашди, шунингдек, актёрлик маҳорати сирларини ўрганган ҳолда “Маҳтумқули” мусиқали драмасида Искандарбек ролини ўйнади. Ўз устида мунтазам равишда ишлаб репертуаридаги қўшиқларни бойитиб келаётган истеъдодли хонанда. У Республикамизнинг Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё каби кўпгина вилоятларида ҳамда вилоятнинг туман ва шаҳарларида уюштирилган концерт-гастролларида ижро қилган қўшиқлари томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келмокда. Б.Рўзметов ширали овоз соҳиби. Хоразм телевидениясининг “Хоразм” каналларида “Саҳна ёғдуси”, “Ташриф” кўрсатувларида ўзининг репертуаридаги қўшиқлари билан иштирок қилди, 20 дан ортиқ қўшиқлар жамланмасидан иборат диски чиқди.