Рахимов Шамурат Султонович

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Рахимов Шамурат Султонович ушбу театрда 2010 йилдан буён вазифасида ишлаб келмоқда. Ш.Раҳимов театр саҳнасида яратилаётган спектаклларда бир-бирига ўхшамайдиган каттаю-кичик ролларни муваффақиятли ижро қилиб томошабинлар назарига туша бошлади. Жумладан, “Махтумқули” мусиқали драмасида Искандарбек ролини ижро қилди. Ушбу спектаклдаги аждодлар сиймоси кўринишида, хорда қатнашди. “Палахмон тоши”да Мулла, Тилла тарвуз”да Дехқон ролларини ўйнади. Ш.Раҳимов театрда ўтказилаётган турли байрам тадбирларида, Хозарасп туманидаги “Тупроққалъа” мажмуасида ўтказилган “Наврўз” байрами тадбири концерт дастурида, вилоятнинг Хонка тумани, Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманидаги дам олиш сиҳатгоҳларида, шаҳар ва туманлардаги ташкилотлар тадбирларида, Янги йил байрами тадбирлари ва Бош арча атрофида ўтказилган концерт дастурларида ўзининг репертуаридаги қўшиқлари билан хофизлик санъатини намоён қилди. Хивада ўтказилган Республика бахшилар фестивалида “Тош ховлида хон мулозимлари” саҳна кўринишида қатнашди. Миллий қадриятларимизни тарғиб қилувчи Хоразм фольклор-этнографик қўшиқларини ижро қилиш иқтидорига эга. Ш.Раҳимов ўта интизомли, масъулиятли ижодкор бўлиши билан бирга ширали ва жарангдор овоз соҳиби ҳамдир. Унинг Огаҳий, Навоий, Фузулий, Махтумқули каби буюк мутафаккир шоирларнинг ғазаллари асосида ижро қилган катта ашулалари билан мухлислар олқишига сазовор бўлиб келмоқда.