Деҳқонов Шерзод

Театр: Андижон вилояти ёшлар театри

Андижон вилояти ёшлар театри директори ўринбосари Шерзод Деҳқонов 1985 йил 9-майда Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида таваллуд топган. Мактабни тамомлаб, 2013-2017 йилларда ҳозирги Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг “Саҳна ва экран драматургияси” йўналиши бўйича таҳсил олди. 2017 йил 2020 йиллар давомида Андижон вилояти мусиқали драма театрида адабий эмакдош, труппа раҳбари сифатида фаолиятини олиб борди. У театрнинг бадиий бошқарув бўлимида ишлаш билан биргаликда театр саҳнасида роллар ҳам ижро этди. Риҳсивой Муҳаммаджоновнинг “Бурч” асарида террорист, Дилмурод Шайҳовнинг “Янги йил саргузашти” асарида Доктор войжоним, Риҳсивой Муҳаммаджоновнинг “Янги йил қароқчилари” эртак асарида Тулкивой, Музаффар Мирзаев, Шерзод Деҳқонов ҳаммуаллифлигидаги “Сеҳрли янги йил” эртак асарида Ўлмас Кашшей, Ялмоғиз ролларини ўйнаган. 2020 йил давридан бошлаб у Андижон вилояти Ёшлар театрида адабий эмакдош ва ҳозирда театр директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда. У театрнинг ривож топишида ўзининг муносиб хиссасини қўшиб келмоқда. Театр репертуаридаги саҳна асарларнинг бадиий-адабий мазмундорлиги, маънавий-маърифий жиҳатддан етук асарлар танланишида, томошабинлар эътиборига намойиш этилишида ижодий жамоа билан бирга яқиндан ҳаммаслак, ҳамжиҳатликда ишлаб келмоқда. У бугунги ёшларнинг ижтимоий ҳаётидан олинган янги асар Баҳодир Мажидов томонидан саҳналаштирилган “Тўртинчи овоз” драмасини ўзига хос услуб тариқасида бадиий сайқаллаб, ижодий ишга яқиндан кўмаклашди. Бундан ташқари, Шерзод Деҳқонов кино соҳасида ҳам ўз истеъдодини намоён этиб келмоқда. Жумладан, 2015 йил “Тараққиёт” телерадидеокомпаниеасида суратга олинган “Жиноят ва жазо” туркум кўрсатувида Сардор Шокиров ролини талқин этди, ушбу туркум кўрсатув республикамизниннг барча эфирларида намойиш этилди. Андижон телерадидеокомпанияси орқали “Сумбулбулоқ” ҳажвий кўрсатувида домла, кинорежиссёр ва актёр Ғайрат Аҳмедовнинг “Жиноят изидан” телесериалида бош эксперемент, Жавкат Жайроннинг “Йиртқичлар тўдаси” телесериалида ўқитувчи, “ZO`R” тв орқали намойиш этилиб келинаётган “Ибрат” туркум кўрсатувида бир қатор ролларни маҳорат билан ижро этди. Республикамизнинг ижтимоий-оммабоп телеканалларидан бири “Тараққиёт” телевиениеасида журналист ва бошловчи, “Холис” газетаси, “Ёғду”, “Тасвир” каби газеталарда мухбир бўлиб ишлаган. Унинг ўнлаб бадиий, публицистик мақолалари, ҳикоялари, суҳбатлари республикамизнинг барча газета, журнал ва ижтимоий сайтлар орқали чоп этилиб келинмоқда.