Норбаева Зулхумор Кенжаевна

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист

Норбаева Зулхумор Кенжаевна 1990 йил Нукус маданий оқартув техникумининг клуб ходими, маданий ишлар ташкилотчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган. У 30 йилдан буён маданият ва санъат соҳасида ишлаб келмоқда. Норбоева Зулхумор ширали ва ёқимли овоз соҳибаси. Мақом йўлидаги қўшиқларни ҳам маромига етказиб ижро қила олади. Ижодий фаолияти давомида Хоразм вилоят телерадиокомпаниясига қарашли “Мақом” ансамблида, "Ўзбекнаво" гастрол концерт бирлашмаси Хоразм вилояти бўлимида, Хоразм филормониясининг “Мақом” ансамблида солист, хонанда вазифаларида ишлаб, ўзининг репертуаридан ранг-баранг, турли мавзулардаги ва мақом йўлидаги жарангдор, жозибали қўшиқлар ўрин олган. Норбоева Зулхумор Хоразм вилояти мусиқали драма театрида 2016 йилдан хор артисти вазифасида ижодий фаолиятини давом қилдирди. 2019 йилдан буён солист-вокалист вазифасида фаолият юритмоқда. Театрда саҳналаштирилган спектаклларда ўзига топширилган ролларни маромига етказиб ижро қилди. Жумладан, “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам” мусиқали драмасида Дуржон она, “Ошиқлар” мусиқали комедиясида Бикажон, “Анвойи ташвиш” комедиясида Паранжили хотин, “Огаҳий” тарихий мусиқали драмасида Маъсума эна, “Танҳо юлдуз” комедиясида Жамила, “Султон Жалолиддин” тарихий драмасида Шаман, “Афандини беш хотини” комедиясида Жаннатой, “Амалдорнинг аёли” комедиясида Савка, “Сўйла Жайхун” тарихий драмасида Ровий каби турли хил образларни яратиб, томошабинлар олқишларига сазовор бўлди.