Маткаримов Қувандик Оманович

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Маткаримов Қувандик Оманович ушбу театрда 2010 йилдан буён ишлаб келмоқда. Қувондиқ Маткаримов вилоятдаги олий ўқув юртлари, коллежлар, мактаб ўкувчиларига, ташкилот ва корхоналарда, дам олиш сиҳатгоҳларида театр жамоаси билан биргаликда ижодий учрашувлар ва театрлаштирилган концерт томошалар кўрсатишда ҳамда вилоят миқёсида ўтказилиб келинаётган байрам тадбирларида фаол қатнашиб келмоқда. Қ. Маткаримов устоз санъаткорлар бош дирижёр К.Искандаров ва С. Қодировлардан сабоқ олиб улар ёрдамида спектаклларнинг мусиқий композицияларини маромига етказиб ижро килиш сирларини, “Махтумқули” мусиқали драмасидаги ижроларида иштирок этди.