Матёқубов Ҳикмат Базарович

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Матёқубов Ҳикмат Базарович ушбу театрда 2009 йилдан буён ишлаб келмоқда. 2009 йилда Урганч санъат коллежининг драматик театр ва кино актёри, болалар студияси раҳбари мутахассислиги бўйича тамомлаган. Матёқубов Хикмат шу даврдаги ижодий фаолияти давомида кўпгина спектаклларда ўзига хос роллар ижро қилди. Жумладан, “Падаркуш ёҳуд ўқимаган боланинг холи” трагик комедиясида Тошмурод, “Осмондан тушган бахт”да Умиджон, “Заҳарли томчилар”да Улуғбек, “Тоҳир ва Зуҳра” мусиқали драмасида Тоҳир, “Осмондан танга ёққан кун”да Зафар, “Куёв бобо”да Эргаш, “Бола кўтарган аёл”да Салим, “Фолбин”да Салом, “Хайр эртак”да Акмал, “Олтин Балиқ”да Қизиқчи, “Махтумқули” музикали драмасида Қиличқули, “Ялмоғизбика” Янги йил томошасида Қорбобо, “Паймона”да Мардон, “Ойдин”да Безори, “Палахмон тоши”да Сапарвой, “Қор маликаси”да Эртакчи, “Парвона”да Аброр, “Разолат қурбонларида Дилшод, “Ошиқ Ғариб ва Шохсанам”да Ғариб, “Уч бўстон булбули”да Комилжон каби ролларни ижро этди ва унинг яратган образлари томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди.