Жуманиязова Юлдузхон Бекчан қизи

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Жуманиязова Юлдузхон Бекчан қизи ушбу театрда 2016 йилнинг 16 сентябрь кунидан буён балет артисти вазифасида фаолият юритиб келган хозирги кунда вокал артисти вазифасида ишлаяпти. Жуманиязова Юлдузхон театр жамоасига келганига кўп вақт бўлмаган бўлсада ўзининг одоби, меҳнатсеварлиги, хушмуомилалиги, тиришқоқлиги, ўз устида мутназам равишда ишлаши, берилган вазифаларни чин дилдан бажариши билан касбдошлари ҳурматига тезда сазовор бўлди. Жуманиязова Юлдузхон асосий касби балет артисти бўлишига қарамасдан театримиз саҳнасида ўзининг актёрлик маҳорати қирраларини ҳам очиб беришга ҳаракат қилмоқда.Жумладан, бугунги кунда театримиз саҳнасида саҳналаштирилаётган “Ошиқ Ғариб ва Шохсанам” спектаклида асосий роллардан бири Шохсанам образини яратиш устида ижодий иш олиб бормоқда. Жуманиязова Юлдузхон туғма истеъдод, ширали овоз соҳибидир.У мумтоз мақом ва халқ қўшиқларини устозлари “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” Г.Рахимова ва санъаткор Очилбек Матчоновлар кўмагида моҳирона ижро қилишга ҳаракат қилади. Жумладан, унинг ижросидаги “Галдир-1” , “Галдир-2”,”Барно йигит” мақомлари, Хоразм халфачилик йўлларидан “Анажон” “Ойдин кудалар галди”,”Чугурма”, “Уч патир ёпдим”халқ лапарлари ҳамда замонавий эстрада йўналишидаги “Зухроман”,” Бахтим асли сен“, “Дунёда қалбимга яқиним сен” каби қўшиқлари томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келмоқда.