Аллаберганов Руслан Озатович

Театр: Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Аллаберганов Руслан Озатович ушбу театрда 1998 йилдан буён ишлаб келмоқда. Аллаберганов Руслан театрда саҳналаштирилаётган мусиқали драмаларда, спектакллардаги мусиқий композицияларда хор ижросида қатнашди, шунингдек, актёрлик маҳорати сирларини ўрганган ҳолда бир қанча спектаклларда роллар ижро қилди. Жумладан, “Уч дангаса” спектаклида Чаққон, “Падаркуш ёҳуд ўқимаган боланинг холи”да Армани, “Жавлон Журра”да Пўлат, “Маҳтумқули”да Андалиб, “Ялмоғизбика”да Тўравой, “Дилда борим”да Қурбон, “Қор маликасини ўйнаймиз”да Қароқчи, “Палахмон тоши”да Доктор ролларини ўйнади. Р.Аллаберганов ўз устида мунтазам равишда ишлаб репертуаридаги қўшиқларни бойитиб келаётган истеъдодли хонанда. У Республикамизнинг Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё каби кўпгина вилоятларида шунингдек, вилоятимизнинг туман ва шаҳарларида уюштирилган концерт-гастролларида ижро қилган қўшиқлари томошабинлар олқишига сазовор бўлиб келмокда.