Эгамов Жамшид Жуманазар ўғли

Театр: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри

Эгамов Жамшид Жуманазар ўғли 1997 йил Хоразм вилоятининг Кўшкўпир туманида туғилган. 2016 йилдан ҳозирги кунгача Хоразм вилоят мусиқали драма театри балет артисти вазифасида ишлаб келмоқда. Эгамов Жамшит ўзи танлаган касбининг рақс маҳорати сирларини, ижро маданиятини пухта эгаллаган. Эгамов Жамшид театр саҳнасида томошабинларга намойиш қилинаётган барча мусиқали композицияларидаги балет артистлари қатнашадиган саҳна кўринишларининг муваффақиятли чиқишида жонбозлик кўрсатади. Театрда саҳналаштирилган спектакллардаги оммавий рақсларда иштирок этди. Шунингдек, театрнинг балет қизлари ижросидаги саҳналаштирилган “Рақс гулдастаси” дастурига кирган миллий ва турли миллат рақсларида иштирок қилиб томошабинлар олқишига сазовор бўлди.